Футболга оид янги қарордан “Sport” телеканали шарҳловчиси Фарруҳ Расулов нималар кутмоқда?

22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида спорт, хусусан футбол ривожига эътибор ҳақида сўз борди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва умуман футболга ҳам эътибор қаратилишини айтиб ўтди.

- Футболга энди алоҳида эътибор қаратамиз. Футболимизга хориждан мураббий олиб келамиз. Футболга оид янги қарорни узоғи билан 10 январгача чиқарамиз, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Хўш, миллионлар ўйинини ривожлантиришга бағишланган қарор қандай бўлади? Унда нималар акс этади? Янги қарордан нималар кутилмоқда? Қандай ишлар бажарилиши мумкин? Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиш мақсадида футбол жамоатчилигининг фикрлари билан қизиқдик.

Фарруҳ Расулов “Sport” телеканали шарҳловчиси: - Янги карорда болалар мураббийларининг малакасини оширишга ва уларни чет элда малака ва тажриба ошириб келишлари учун имконият яратилиб берилишига эътибор қаратилишини истардим. Шунда эртамиз эгалари ҳисобланган болакайларни ёшлигидан тўғри услубда етиштириб чикариш мумкин. Бунда асосан Европа, мисол учун Бельгия, Голландия ва Португалия футбол мактаблари билан ҳамкорлик килиш лозим деб ўйлайман! Шунингдек, яна бир масала бу футболдаги коррупцияни илдизи билан йўк қилиш хамда келишилган ўйинларга чора кўриш ҳакида хам алоҳида банд бўлишини хоҳлардим. Яна бир истаганим бу мактабларда футбол дарслиги алоҳида соат қилиб киритилиши. Бу йўналиш бизга келажаги бор тугма истеъдодли футболчи болакайларни топиш ва уларни кашф этиш имконини жуда оширарди. Бу яна мактабларда кизлар хам футбол билан якинрок бўлишлари ва худди ўғил болалар каби уларнинг орасидан хам бу спортга меҳр қўядиганлари ва истеъдод соҳибаларини аниклаб олишга катта хизмат киларди, - дейди шарҳловчи. 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!