Футзал. “Олмалиқ” дастлабки финалчига айланди

13 апрель,2017, 17:35 318

Футзал. “Олмалиқ” дастлабки финалчига айланди

 

Бугун футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал иккинчи кун беллашувлари ўтказилмоқда. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" жамоаси "Бунёдкор"ни иккинчи ўйинда йирик ҳисобда таслим этди. Шу тариқа, олмалиқликлар 2016-2017 йилги мавсумнинг дастлабки финалчисига айланишди. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Олий лига, ярим финал

13.04.2017, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

"Бунёдкор" - "Олмалиқ" 2:8

Голлар: О.Воҳидов 37, Х.Нажимов 39 - С.Маҳмудов 9, А.Юнусов 17, 30, Ж.Аноров 18, Ф.Абдумавлонов 19, 32, 39, Ж.Шарипов 35