Футзал. “Олмалиқ” ярим финалда “Бунёдкор”ни мағлуб этди

12 апрель,2017, 17:10 341

Футзал. “Олмалиқ” ярим финалда “Бунёдкор”ни мағлуб этди

 

Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионат ярим финал учрашувларига старт берилди. 1/2 финалнинг биринчисида амалдаги чемпион "Олмалиқ" қийинчилик билан "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва финал сари дастлабки қадамни ташлади. Ҳал қилувчи ўйинда иштирок этиш учун олмалиқликларга яна битта ғалаба зарур. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Олий лига

Ярим финал

12.04.2017, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

"Олмалиқ" - "Бунёдкор" 2:1

Голлар: Ж.Шарипов 1, Ж.Аноров 11 - Ф.Самегов 24 (пен.)