Футзал. Ўзбекистон ОЧ–2018 гуруҳ босқичида Япония, Тожикистон ва Ж.Корея билан ўйнайди

 

Хитой Тайпейи мамлакатида бугун, 12 декабрь куни футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 турнири гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 15 жамоа ва мезбон Хитой Тайпейи гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди ва унда Япония, Тожикистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари билан кураш олиб борадиган бўлди.

Қуйида қуръа натижаси билан танишиш мумкин:

“А” гуруҳи: Хитой Тайпейи, Вьетнам, Малайзия, Баҳрайн.

Bгуруҳи: Ўзбекистон, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея.

C” гуруҳи: Эрон, Ироқ, Хитой, Мьянма.

D” гуруҳи: Таиланд, Қирғизистон, Ливан, Иордания.

Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 мусобақаси 1–11 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!