Футзал: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Брунейни йирик ҳисобда мағлуб этди

 

Шу йилнинг 16–26 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси 8 май куни Таиландга учиб кетган эди. Хосе Мария Пазос Мендез бошчилигидаги ёшларимиз аввалига 10 май санасида Вьетнам ёшларига қарши назорат ўйини ўтказишди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. 12 майда эса Хитой U-20 терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

13 май куни ёшларимиз Бруней U-20 терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги баҳсда вакилларимиз 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳида Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонконглик тенгдошлари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!