Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россияга кетиш олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказди

 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида йиғин ўтказади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа бугун тонгда Россияга учиб кетди.

Кеча жамоа сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Унда дарвозабон Акмал Хазратқулов енгил шамоллагани боис иштирок этмади, қолганлар тўлиқ шуғулланишди. Бундан ташқари, ёшлар терма жамоамиз киперлари Суннатжон Анваров ва Мирислом Миралиевлар ҳам машғулотда иштирок этишди.

Сафаролди машғулот бўлгани сабаб мураббийлар оғир машқлардан фойдаланишмади, асосан ўйин пайти юзага келадиган турли вазиятлар, ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилиш ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Россияга борадиган таркиби ҳақида олдинроқ хабар берилган эди. Терма жамоа Екатеринбургда Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши иккитадан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!