Футзал: Пойтахтимиз Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 21-22-23 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур беллашувларда жами 12 жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришади.

Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Чорак финалда яна иккита жамоа “Олмалиқ” (амалдаги кубок соҳиби) ва “Ардус” (кубок финалчиси) баҳсларга қўшилади ва 8 жамоа ғолиблик учун курашни давом эттиради.

Гуруҳ ўйинлари шу йил ўтказилса, қолган ўйинлар келаси йили бўлиб ўтади. Гуруҳда иштирок этадиган жамоалар кейинроқ маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!