Футзал U-20: Ўзбекистон Ливан билан жанговар дуранг қайд этди


Бугун Таиландда бўлаётган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида 4-тур беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мазкур турни Ливан ёшларига қарши ўтказиб, қизиқарли кечган беллашувда жанговар дурангга имзо чекди. Ушбу дурангдан кейин футзалчиларимиз гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишди, дея хабар беради ЎФУ матбуот хизмати.

U-20 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 4-тур
"Bangkok Arena", 19.05.2017
Ливан U-20 - Ўзбекистон U-20 4:4

Голлар: Г.Эль Ҳури 12, С.Кукезиан 17, 38, Ҳ.Албаба 18 - М.Сабер 15 (авт.), А.Усмонов 17, Х.Нишонов 25, Р.Исматуллаев 31

Ливан U-20 (биринчи бешлик): 1.Карим Жоуеди, 3.Ҳуссеин Албаба, 6.Серге Куюмжиан, 8.Стив Кукезиан, 9.Муҳаммад Ҳаммуд.

Захира: 2.Рамзи Думани, 4.Йозеф Алсебали, 5.Набиҳ Чарбел Ҳарфуч, 7.Ҳассан Алам, 10.Али Ҳачем, 11.Мишел Сабер, 12.Георгио Эль Ҳури, 13.Виктор Ҳанна Гергес, 14.Жамал Селван.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 12.Суннатжон Анваров, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.

Захира: 1.Мирислом Миралиев, 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага 5-тур доирасида Қатар ёшлари билан беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.

Айни дамда Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари 7 очкодан жамғариб, турнир жадвалида етакчилик қилаётган бўлса, Гонконг 6, Мянма 3 очкога эга. Қатар термасида бирорта очко йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!