Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тайландда дастлабки машғулотни ўтказди

 

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Тайландга йўл олгани ҳақида аввал хабар берилганди. 

Аваз Максумов бошчилигидаги футзалчи қизларимиз  Тайланддаги дастлабки машғулотни ўтказишди Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда Таиланд, Эрон, Япония, Малайзия, Хитой, Гонк Конг, Вьетнам, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш ҳамда Индонезия терма жамоалари иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Эрон ва мусобақа дебютанти Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Жамоамиз дастлабки ўйинини 5 май куни Туркманистон жамоасига қарши, иккинчи ўйинни эса 7 май куни Эронга қарши ўтказади. 

05.05.2018 Ўзбекистон – Туркманистон

07.05.2018 Эрон - Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!