Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташаланади

 

Тарихда илк маротаба ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 30 март куни бўлиб ўтади.

Маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Grand Fourwing Hotel меҳмонхонасида ўтказилади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига кўра 5 та саватчага ажратилади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан жой олди. Шунингдек, мазкур саватчада Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам жойлашган.  

Жами 21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6 та, учта гуруҳда 5 тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!