Футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧга қуръа ташланди

30 май,2017, 15:05 312

Футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧга қуръа ташланди

 

Футзал бўйича 2017 йили клублар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бугун, 30 май куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон чемпиони “Олмалиқ” жамоаси Таиланднинг “Блю Вейв Чонбури” ва Ливаннинг “Бэнк оф Бейрут” клублари билан “D” гуруҳидан жой олди.

Турнирда жами 14 клуб тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Мусобақа регламентига кўра, ўз гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар чорак финалга чиқади.  

“D” гуруҳи учрашувлари тақвими билан қуйида танишиш мумкин.

21.07.2017

“Бэнк оф Бейрут” – “Блю Вейв Чонбури”

23.07.2017

“Олмалиқ” – “Бэнк оф Бейрут”

25.07.2017

“Блю Вейв Чонбури” – “Олмалиқ”

Маълумот учун, футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 2017 йилнинг 20–30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.