Фьючерс. Саидаъло Қозонда ишончни оқлади

Россиянинг Қозон шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи босқичи ниҳоясига етди. Саралаш босқичида юртимиз шарафини Саидаъло Саидкаримов ҳимоя қилди. Бироқ теннисчимиз илк босқичдаёқ, россиялик Дмитрий Мнушкинга 7:6, 6:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фьючерс. Сабина илк раунддаёқ курашдан чиқди 

Ташкилотчилар Саидаълога яна бир имконият беришга қарор қилишди. Бунинг учун у икки теннисчини мағлуб этиши талаб этилар эди.

У даставвал, гватемалалик Вильфред Гонсалесни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Сўнг, мезбон теннисчиси Денис Клокни илк сетда 6:4 ҳисобида мағлуб этаётган бир паллада Клок ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва Саидкаримов турнирнинг чорак финал босқичига чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!