Фьюри Янги Зеландияда чемпионлик камарларини оиласига қайтаришга ҳаракат қилади

5 февраль,2017, 16:11 658

Фьюри Янги Зеландияда чемпионлик камарларини оиласига қайтаришга ҳаракат қилади


Янги зеландиялик оғир вазнли боксчи Жозеф Паркер (22-0, 18 КО) промоутерлик компанияси DUCO Events Group ушбу вазнда WBO версиясти бўйича бўладиган титул жанги ҳуқуқини ютиб олди.

Промоутерлик савдолари вақтида у британиялик боксчи Хьюи Фьюри (20-0, 10 КО) жамоасидан устун келди. Энди бу боксчилар ўртасидаги жангдан тушадиган маблағ 60/40 кўринишида бўлинади.

Жанг 1 апрель куни Янги Зеландиядаги гала-шоу арафасида ўтказилади.

Жозеф Паркер учун Хьюи Фьюри билан бўладиган жанг биринчи ҳимоя жанг ҳисобланади. У ўтган йили декабрда Энди Руисга қарши жангда қўлга киритган. Британиялик Хьюи Фьюри эса ушбу титулга асосий даъвогар сифатида рингга кўтарилади ва чемпионлик титулларини оиласига қайтаришга ҳаракат қилади.

jozef_parker

Эслатиб ўтамиз, ушбу камарга олдинроқ Хьюининг амакиси Тайсон Фьюри эгалик қилиб келаётган эди, бироқ у бу титуллардан воз кечган эди.