Габи "Атлетико" билан шартномасини узайтиради

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Габи тез орада амалдаги шартномасини узайтиради.

AS нашри тарқатган хабарга кўра янги келишув 2018/19 йилги мавсум сўнггига қадар имзоланади. Томонлар бу борадаги музокараларни жорий ҳафта якунига қадар якунлашни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, Габининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!