Габи: “Барселона” қилган “камбэк”ни биз ҳам уддалай оламиз

7 май, 14:15 367

Габи: “Барселона” қилган “камбэк”ни биз ҳам уддалай оламиз

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Габи ҳамшаҳарлари “Реал”га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу такрорланмас учрашув бўлади. Мухлисларимиз жамоани қандай руҳлантиришни ва қандай қилиб стадионда футболчиларни қўллаб-қувватловчи муҳитни яратишни билишади. Биз биринчи ўйинда йўл қўйган хатойимизни тўғрилаш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Аминманки, биз бу баҳсда “камбэк” қилишни уддалаймиз. Буни “Барселона” қила олди, демак, биз ҳам уддалаймиз”, - дейди Габи Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне шогирдлари “Саньтяго Бернабеу”да бўлиб ўтган дастлабки баҳсда “Реал”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди. Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви 10 май куни бўлиб ўтади.