Габриэл Жезус Барселонада нима қиляпти? (фото)

“Манчестер Сити” клуби форварди Габриэл Жезуснинг ўнг оёғидаги жароҳати сабаб ўтказилган жарроҳлик амалиёти омадли ўтди.

Айтиш керакки, бразилиялик футболчининг оёғи Барселона шаҳрида операция қилинди. “Шаҳарликлар” янги аъзосининг тўлиқ соғайиб кетиши учун эса камида 2-3 ой талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли форвард премьер-лиганинг 25-турида “Борнмут”га қарши баҳсида жароҳат олган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!