Ғалабани соғинган боксчимиз Москвада рингга чиқади

778

Ғалабани соғинган боксчимиз Москвада рингга чиқади

 

Шу йилнинг 15 февраль куни Москвада профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Мусобақа рўйхатидан ўрин олган учрашувлар орасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Иззат Иброҳимовнинг жангги ҳам қайд этилган.

Иззат фаолиятидаги ўн иккинчи жангини россиялик Михаил Балаянга қарши ўтказади. Иззат Иброҳимов профессионал боксчилик фаолиятини 2015 йили бошлаган ва дастлабки учта учрашувдан иккитасида зафар қучган эди. Бироқ, кейинчалик у барча жангларда мағлубият аламини тотди.

Михаил Балаян эса тўртта жангдан учтасида ғалаба қозонган ва бир марта рақибининг устунлигини тан олишга мажбур бўлган.

Бўлажак жангда Иззат Иброҳимовга мағлубиятлар исканжасидан қутилиб, ғалаба қозонишини тилаймиз.

SPORTS.uz