Галиулин Премьер лигада ўйнайди?

6 май, 20:50 465

Галиулин  Премьер лигада ўйнайди?

Бугун Россия Биринчи дивизионида 35-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртларимиз Бобур Давлатов хамда Вагиз Галиулинлар тўп сурадиган “Нефтехимик” хамда “Тосно” жамоалари бу тур ўзаро баҳс олиб боришди.

“Ўзбек дербиси” бўлиши кутилган мазкур беллашувда Давлаотв иштирок этмади. Галиулин эса ҳар доимгидек майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Учрашув эса “Тосно”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Шу тариқа, Галиулин ва у тўп тепадиган “Тосно” келгуси мавсум Россия Премьер лигасида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди. Боиси, чемпионат тугашига 3 тур қолганида “Тосно” ўзининг энг яқин таъқибчиси – “Енисей”дан 12 очко илгарилаб кетди.

Россия Премьер лигаси. 35-тур

“Нефтехимик” – “Тосно” 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 64 Чиркин, 0:2 – 76 Сухарев

Нефтехимик – Книга, Морозов, Сорокин, Питлев, Мальяка, Ситдиков, Галиакбаров(Кортава), Гелоян(Гаглоев 58), Бабир, Муллин, Воронкин(Тараканов 74).

Тосно – Нигматуллин, Буйволов, Дугалич, Сухарев, Богаев, Палиенко, Чиркин(Аравин 90), Алшин(Кирэнко 79), Галиулин, Заболотный(Марков 86), Милевский(Кутин 59).

Огоҳлантиришлар: Буйволов(7), Мальяка(31), Богаев(45), Сорокин(47).