Галиулин 90 дақиқа ўйнади, Денисов заҳирада қолдирилди ёҳуд "Тосно" - "Локомотив" баҳси видеошарҳи

179

Галиулин 90 дақиқа ўйнади, Денисов заҳирада қолдирилди ёҳуд

Аввал хабар берганимиздек кеча Россия премьер-лигасининг 20-турида “Тосно” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди.

Айтиш лозимки, “Тосно” таркибида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин, “Локомотив” сафида эса Виталий Денисов тўп суриб келмоқда. Ўзига хос “ўзбек дербиси” мақомида кечган қарама-қаршиликда москвалик “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди ва турнир жадвалидаги етакчиликларини янада мустаҳкамлаб олишди.

Галиулин ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади. Денисов эса заҳирада қолдирилди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: