Галиулин: Оилам – менга куч бағишлайди

16 июль,2017, 00:44 412

Галиулин: Оилам – менга куч бағишлайди

Россиянинг “Тосно” жамоаси ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Вагиз Галиулин Россия Премьер-Лигаси 1-турида “Уфа”дан учралган мағлубиятдан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Агарда Антон Забалотний ўйин аввалида юзага келган қулай имкониятдан унумли фойдаланганида, ўйин бошқача кечар эди. Бизда вазиятлар кўп бўлди. Айниқса, стандарт вазиятлардан унумли фойдалана билмадик.

“Сизнинг фаолиятингизда “Уфа” бошқача ўрин тутади…

- Мен бу жамоага раҳмат айтаман. У вақтларда жамоада яхши мураббий ва раҳбарият жам бўлган эди. Улар мени икки йил жароҳат олиб, ўйин амалиётисиз қолсамда, менга имкон беришган эди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

Мавсум олдидан таътилни қандай ўтказдингиз?

- Яхши дам олдим. Таътил вақти у қадар кўп бўлмади. Қозон шаҳрида оилам даврасида хордиқ чиқардим. Улар менг куч бағишлайди”, – деб айтиб ўтди Галиулин клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.