Галиулин жамоаси келгуси мавсумда…

18 май,2017, 19:05 250

Галиулин жамоаси келгуси мавсумда…

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби бу мавсум Россия Биринчи дивизионида иккинчи ўринни олди ва келгуси мавсум Россия  Премьер лигасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

Ленинград вилояти шарафини ҳимоя этувчи мазкур жамоа келгуси йилдан эътиборан ўз уй ўйинларини Санкт-Петербург шаҳридаги “Петровский” стадионида ўтказиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоятнинг расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, илгари мазкур ўйингоҳда “Зенит” клуби ҳам ўз уй учрашувларини ўтказиб келар эди.