Галиулин тарихда қолди!

Айни дақиқаларда Россия Премеьр-Лигаси 4-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Тосно” ўйини бўлиб ўтмоқда.

Яхши биласиз, “Тосно” таркибида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп суради. Ушбу ўйинда ҳисобни мезбонлар очишди. 40-дақиқада Берхамов ўз номини таблога ёздириб  қўйди.

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин эса 48-дақиқада мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ушбу гол “Тосно”нинг Премьер-Лигада киритган илк голи эди. Ортда қолган 3 ўйинда “Тосно” футболчилари рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олишмаган эди.

Айни дамда учрашувнинг 75-дақиқаси давом  этмоқда. Галиулиннинг жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!