Галиулиннинг жамоасида ишлар яхши эмас

31 июль, 00:38 363

Галиулиннинг жамоасида ишлар яхши эмас

Ҳозиргина Россия Премьер-Лигаси 3-туридан ўрин олган “Тосно” – “Зенит” ўйини ўз ниҳоясига етди.

Яхши биласиз, “Тосно” сафида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб боради. Мамлакат грандига қарши баҳсда Галиулин ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада алмаштирилди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Александр Кокорин томонидан киритилган ягона гол “Зенит”га ғалаба келтирди.

“Тосно” эса ўтказилган 3 та ўйиннинг бирортасида ғалаба тугул, дуранг ҳам қайд эта олмади.

Россия Премьер-Лигаси. 3-тур

Тосно – Зенит 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 10 Кокорин.

Тосно – Юрченко, Шахов, Чернов, Дудиев, Дугалич, Казаев (Марков, 70), Карницкий, Нуну Роша, Галиулин (Палиенко, 64), Мелкадзе (Мирзов, 62),Заболотный.

Зенит – Лунев, Иванович, Кришито, Смольников, Гарсия, Шатов (Дзюба, 56), Паредес, Кузяев, Ерохин, Кокорин, Дриусси (Жирков, 88).

Огоҳлантиришлар: Чернов (19), Ерохин (45), Галиулин (55), Нуну Роша (87).