Гальярдини "Интер"нинг келгуси мавсум ЕЧЛда ўйнашига ишонмоқда

14 март, 09:40 310

Гальярдини

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Роберто Гальярдини жамоасининг мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишига ишонмоқда.
"Айни дамда 3-ўринни "Наполи" эгаллаб турибди. Биз айнан неаполликларнинг ўрнини кўзлашимиз керак, "Рома"никини эмас. Олдинда яна 10та тур бор ва энг муҳими "Наполи" билан тўлиқ ўйин бизни кутиб турибди. Шундай экан ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Гальярдини Football Italia нашрига берган интервьюсида.


Маълумот учун, "Интер" айни дамда 3-ўринда бораётган "Наполи"дан 6 очко кам жамғарган ҳолда 5-поғонада бормоқда.