Гамбург-2017: Боксчиларимизнинг финалда рингга чиқиш вақтлари маълум бўлди(батафсил)

  • 2 сентябрь, 2017, 16:40
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бугун Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финал беллашувларига давом этмоқда. Тўлиқ таркиб билан мундиалга йўл олган терма жамоамиз боксчиларидан 4 нафари бугун финалда баҳс олиб боради.

49 кг:

21.00 Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Ёҳаннис Аргилагос (Куба)

Вакилларимиз орасида энг енгил вазнда (49 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов биринчи бўлиб рингга кўтарилади. Рақиб кўпчиликка таниш бўлган кубалик Ёҳанис Аргилагос.

Ушбу боксчилар Бутунжаҳон Бокс Серияси(WSB)да “Uzbek Tigers” ва “Cuba Domadores” ўртасидаги Самарқанддаги баҳсда тўқнаш келишган. Ўшанда 5 раунддан иборат бўлган жангда ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишган эди.

Ишонамизки, бу галги беллашувда ҳам вакилимиз рақибига реванш олиш имкониятини бермайди ва олтин медални қўлга киритади.

52 кг:

21.15 Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – “Ёсбани Веитиа (Куба)

52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурберк Латипов финалда кубалик Ёсбани Веитиага қарши рингга кўтарилади. Ушбу боксчилар WSB да “Uzbek Tigers” ва “Cuba Domadores” ўртасида кечган жавоб баҳсида тўқнаш келишган.

Ўшанда ҳакамлар кубалик боксчининг яққол ғалабасини қайд этган эди. Умид қиламизки, Жасурбек бугун рақибидан реванш олади.

64 кг:

22.00 Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Энди Крус Гомес (Куба)

64 кг вазн тоифасида рақибларини ишончли тарзда мағлуб этиб келаётган Иқболжон Холдоров финал жангида кубалик Энди Крус Гомесга қарши рингга чиқади. Ушбу боксчилар ҳам WSB “Uzbek Tigers” ва “Cuba Domadores” ўртасидаги Самарқандда кечган баҳсда ўзаро баҳс юритишган эдилар. Афсуски, ўшанда ёш боксчимизга бироз тажриба етишмаган ва якунда мағлуб бўлган эди.

69 кг:

22.15 Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Рониел Игласиас (Куба)

Рио олимпиадаси совриндори саналадиган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ушбу турнир финалида “эски таниш” Рониэль Иглесиасга қарши баҳс юритади.

Ёдингизда бўлса, Рио олимпиадаси чорак финалида ушбу боксчиларнинг йўллари “кесишган” эди. Ўшанда Шаҳрам рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган – 3:0.

Изоҳ: Жангларнинг боришига қараб вақтлар орасида тафовут юзага келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!