Гамбург-2017: Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатининг ярим финалида!

  • 29 август, 2017, 18:32
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек боксчилари зафарли юришларини давом эттирмоқда.

Бугунги беллашувларни вакилларимиз орасида дастлаб Рио Олимпиадаси ғолиби ҳамда икки карра Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) бошлаб берди.

Ҳамюртимиз чорак финалда Тошкентда ўтган Осиё чемпионатининг ярим финалида тўқнаш келган ҳиндистонлик Амитга қарш ўтказди. Ўша мусобақада бўлгани каби боксчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва биринчилардан бўлиб мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Биздан узоқлашманг. Олдинда яна 8 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!