Гамбург-2017: Иқболжон Холдоров ҳам кумуш медални қўлга киритди

  • 2 сентябрь, 2017, 22:55
  • 0
  • Бокс

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида 7 кун давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

64 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган ИқболжонХолдоров финалда кубалик Энди Крус Гомес билан баҳс юритди.

Ушбу жангда кубалик боксчи ўзининг тажрибаси эвазига ёш боксчимизни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, 20 ёшли боксчимиз ўз фаолиятида илк бор кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин 49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини  ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов кубалик Ёханис Аргелагосдан устун келиб,  олтин медални қўлга киритган эди.

52 кг вазнда жангларга киришган Жасурбек Латипов эса кумуш медалини қўлга киритган эди

Биздан узоқлашманг, бироздан сўнг Шаҳрам Ғиёсов ҳам финал баҳсида рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!