Гамбург-2017: Исроил Мадримовдан супер нокаут!

  • 27 август, 2017, 23:54
  • 0
  • Бокс

Германияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари давом этмоқда. Вакилларимиз иштирокидаги бугун ўтаётган сўнгги жангда 75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов рингга кўтарилди.

Умидли боксчимизга қарши рингда туркманистонлик Азиз Ачилов кўтарилди.

Катта устунлик остида ўтган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз  жангни муддатидан аввал тугатди.

Мадримовнинг кучли зарбаларини қабул қилиб олган Ачилов жанг давомида 3 бор нокдаун ҳолатига тушди ва учинчи раундда рефери жангни тўхтатишга қарор қабул қилди.

 

Энди Исроил  кейинги босқичда 29 август куни америкалик Илсей Трой ва мисрлик Ҳосан Абдин жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!