Гамбург-2017: Жасурбек Латипов  ҳам чорак финалда!

  • 28 август, 2017, 22:26
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов ўзининг иккинчи жангини ўтказди.

52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Жасурбек Латипов илк жангини Пуэрто-риколик Янкиэл Риверага қарши ўтказиб, ишончли тарзда ғалаба билан якунлаган эди.

Чорак финал остонасида унга болгариялик Даниэл Асенов рақиблик қилди. Муросасиз кечган беллашувда Жасурбек оғир баҳс ўтказди. 

Баҳсли вазиятларга бой тарзда кечган жангда боксчими ҳакамлар ҳулосасига кўра 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг ғолиби кейинги беллашувни 29 август куни кечки дастурда англиялик Ниал Фаррел ҳамда колумбиялик Авила Сегура жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

Бугун вакилларимиз орасида сўнгги бўлиб рингга 81 кгда Бектемир Мелиқўзиев кўтарилади. Унга россиялик Муслим Гаджимагомедов рақиблик қилади. Жанг соат 23:45да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!