Гамбург-2017: Жасурбек Латипов кумуш медални қўлга киритди

  • 2 сентябрь, 2017, 21:36
  • 0
  • Бокс

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида 7 кун давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

52 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган ҳамюртимиз Жасурбек Латипов финалда кубалик Ёсбани Веитиага қарши жанг қилди.

Ушбу баҳсда ҳакамлар бир овоздан кубалик боксчисининг ғалабасини қайд этишди. Боксчимиз учинчи раундда нокдаун ҳолатига тушганини қайд  тиш жоиз.

Шу тариқа, 25 ёшли боксчимиз фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига эга чиқди. 2013 йил Олматада ўтган ЖЧда ҳам Латипов хал қилувчи баҳсда мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин 49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини  ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов кубалик Ёханис Аргелагосга ҳакамлар хулосасига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб  бўлган эди.

Биздан узоқлашманг, боксчиларимиздан Иқболжон Холдоров ва Шаҳрам Ғиёсовлар ҳам бироздан сўнг финал баҳсида рингга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!