Гамбург-2017: Ўзбек боксчиларининг рингга чиқиш вақтлари маълум

  • 29 август, 2017, 11:00
  • 0
  • Бокс

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги беллашувларида кураш олиб борадиган боксчиларимизнинг рингга чиқиш вақтлари билан танишинг.

Кундузги дастурда рингга чиқадиган боксчиларимиз жангларни Тошкент вақти билан 18:15дан бошлайди.

49 кг:
18:15 Ҳасанбой Дўстматов (Ўзбекистон) —Амит (Ҳиндистон)

64 кг:
19:15
Иқбол Холдоров (Ўзбекистон)— Артем Харутюнян (Германия)

75 кг:
19:45
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) — Трой Ислей (АҚШ)

91 кг:
20:15
Санжар Турсунов (Ўзбекистон)— Рой Корвинг (Нидерландия)

Шунингдек, кечки жанглар дастурида беш нафар боксчимиз рингга чиқиши режалаштирилган. Жанглар Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.

52 кг:
22:15
Жасур Латипов (Ўзбекистон)— Авила Сегура (Колумбия)

60 кг:
22:45
Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)— Отар Эраносян (Грузия)

69 кг:
23:00 Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон)— Пет Максормак (Англия)

81 кг:
23:30 Бектемир Мелиқўзиэв (Ўзбекистон)— Ерик Алжанов (Қозоғистон)

+91 кг:
00:00 Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон)— Камишбек Кункабаев (Қозоғистон).

Агар мусобақадаги баъзи жангларда нокаут қайд этилмаса ёки бошқа сабабга кўра тўхтатилмаса, боксчиларимиз юқорида Тошкент вақти билан кўрсатилган вақтди рингга чиқишлари режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!