Гамбург-2017: Ўзбекистон чорак финалчилар сони бўйича барчани ортда қолдирди

  • 29 август, 2017, 09:54
  • 0
  • Бокс

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтади.

Кечаги саралаш жангларидан сўнг чорак финалга йўл олган боксчиларимиз сони 9 нафарга етди.

Булар Ҳасанбой Дўсматов(49 кг), Жасурбек Латипов(52), Элнур Абдураимов(60 кг), Иқболжон Холдоров(64 кг), Шаҳрам Ғиёсов(69), Исроил Мадримов(75 кг), Бектемир Мелиқўзиев(81 кг), Санжар Турсунов(91 кг), Баҳодир Жалолов(+91 кг)лардир.

Эътиборлиси, ушбу турнирда иштирок этаётган бирорта мамлакатдан бунча кўп боксчи чорак финалга чиққани йўқ.

Жумладан, Куба терма жамоасидан 8 нафар боксчи ярим финал учун рингга чиқади. Яна бир азалий рақибимиз Қозоғистондан эса 7 нафар чарм қўлқоп устаси чорак финал баҳсларида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!