Гамбург-2017: Санжар Турсунов ҳам чорак финалда!

  • 27 август, 2017, 20:39
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича жаҳон чемпионати беллашувларида ҳамюртимиз Санжар Турсунов (81 кг) ўзининг иккинчи жангини аргентиналик Яра Пералтага қарши ўтказди.

Мазкур беллашувда Санжар ҳакамлар баҳосига кўра рақибидан 4:1 ҳисобида устун келди. Қайд этиш жоиз, боксчимиз илк раундда аргентиналик боксчини нокдаун ҳолатига туширишга муваффаф бўлди.

Энди унга чорак финалда голландиялик боксчи рақиблик қилади. Бироқ бу ҳақда бироз кейинроқ маълумот берамиз.

Эслатиб ўтамиз, Турсунов биринчи жангда никарагуалик Жеффри Гонсалесга ҳеч қандай имконият қолдирмай 5:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Кечки жанглар дастурида Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) ва Исроил Мадримов (75 кг) ўз юришларини бошлайди. Ҳасанбой Тошкент вақти билан 22:15да рингга кўтарилса, Исроил 23:15да туркманистонлик Азиз Ачилов синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!