Гамбург-2017: Шаҳрамга ютказган боксчиси жангдан сўнг нималар деди?

  • 2 сентябрь, 2017, 00:35
  • 0
  • Бокс

Гамбургда давом этаётган бокс бўйича  жаҳон чемпионати ҳам  якунига етай деб қолди. Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал баҳсларига якун ясалди.

Ушбу турнирнинг 69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов ушбу босқичда қозоғистонлик Аблайхан Жусуповдан ҳакамлар хулосасига кўра, 4:1 ҳисобида устун келди.

Ушбу жангдан сўнг, sports.kz сайти боксчисининг жанг ҳақидаги фикрларига қизиқиб кўрди.

– Афсуски, ғалаба қозона олмадим. Ушбу жангни қайта кўриб чиқиб, уни таҳлил қилиб чиқишим лозим.

– Бу жанг учун қандай тактика қўлланилди?

– Олдинги қўлим билан кўпроқ ишлаш ва ҳаракат қилиш. Айрим вазиятларда ўзим хато қилдим. Балки, шу учундир, мағлубиятга учрадим.

– Ушбу жангга қандай кайфиятда чиққан эдингиз?

– Яхши. Реванш олиш учун рингга чиққан эдим.

– Иккинчи раундда сиз рақибни ҳам қарши олдингиз, ҳам ён томондан зарба йўлладингиз…

– Зарба беришни истаган эдим. Рақибга имкон бермоқчи эмас эдим. Бироқ озгина тезлик етишмади”? – деб айтиб ўтди қозоғистонлик боксчи.

Фото: sports.kz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!