Гамбург-2017: Шахрам Ғиёсов ҳам ғалаба қозонди

  • 28 август, 2017, 19:20
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи кун беллашувларида 69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шахрам Ғиёсов ўзининг мусобақадаги илк жангини ўтказди.

Украиналик Легенли Барабановга қарши кечган кескин ва муросасиз жангда Шахрам ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорларига кўра, жанг ғолиби деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг ғолиби кейинги беллашувни 29 август куни кечки дастурда грециялик Тсаникидис Александрос ва англиялик Рет Маккормак жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!