Гамбург-2017: Турнирнинг энг яхши боксчиси номи маълум бўлди

  • 3 сентябрь, 2017, 12:14
  • 0
  • Бокс

Халқаро бокс Федерацияси – АIBA Гамбурда ўтган ЖЧнинг бир қанча шахсий лауреатлари ғолибларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ терма жамоаси мураббийи Билли Уолш турнирнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг шогидлари мусобақани 1 та кумуш ва икки бронза медал билан якунлашди.

Турнирнинг энг яхши жамоаси сифатида эса 5 та олтин ва икки кумуш медални  қўлга киритган Куба терма жамоаси эътироф этилди.

Ушбу ЖЧнинг энг яхши боксчиси сифатида эса украиналик Александр Хижняк(75 кг олтин медал) тан олинди.

Fair Play соврини эса германиялик Артем Арутюняйга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ЖЧда 1 олтин, 3 кумуш ва  2 та бронза(жами 6 та медал) медални қўлга киритган холда  умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!