Гамбург-2017: Ярим финалчилар сони бўйича ортда қолмоқдамиз

  • 30 август, 2017, 01:38
  • 0
  • Бокс

Айни кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мазкур турнирда чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, 9 боксчимиз ярим финал учун рингга кўтарилган эди. Бироқ улардан 3 нафари мағлуб бўлиб, турнирдаги юришларига якун ясашди. Ҳамюртларимиздан Ҳасанбой Дўсматов(49 кг), Жасурбек Латипов(52 кг), Иқболжон Холдоров(64 кг), Шаҳрам Ғиёсов(69 кг), Бектемир Мелиқўзиев(81 кг), Санжар Турсунов(91 кг)лар ярим финалга чиқишди.

Эътиборлиси, қўшни Қозоғистондан ҳам шунча боксчи финал учун жанг қилади. Қозоғистондан қуйидаги чарм қўлқоп усталари ярим финалга чиқишди:

Ержан Жумарт(49 кг), Қайрат Ералиев(56 кг), Аблайхан Жусупов(69), Омонқул Абихан(75 кг), Василий Левит(91 кг), Камишбек Кункабаев(+91 кг).

Куба терма жамоасидан эса чорак финалга 8 нафар боксчи етиб келган эди. Фақатгина Рио олимпиадаси чемпиони Арлен Лопес(75 кг) қозоғистонлик Омонқулга имкониятни бой берди ва турнирни тарк этди.

Куба терма жамоасидан қуйидаги боксчилар финал учун жангга киришадилар:

Жоанис Аргилагос(49 кг), Йосбани Веитиа(52 кг), Лазарро Альварес Эстрада(60 кг), Энди Круз Гомес(64 кг), Рониэль Иглесиас(69 кг), Хулио Ла Круз(81 кг), Эрисленди Савон(91 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!