Гамейро "Олтин тўп"нинг яқин келажакдаги вориси ким бўлишини айтди

15 март, 22:14 602

Гамейро

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Кевин Гамейронинг фикрича унинг жамоадоши Антуан Гризманн эртами, кечми Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг "Олтин тўп" совринидаги гегемонлигига чек қўяди.
"Агар Гризманн шу ўсишда давом этса, у албатта "Олтин тўп"ни қўлга киритади", - дейди Гамейро.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн сўнгги бор ўтказилган "Олтин тўп" сўровномасида Роналду ва Мессидан сўнг 3-ўринни эгаллаган эди.