Гана Футбол Федерацияси бебош сардорни жазолаши мумкин

13 июнь,2017, 07:07 261

Гана Футбол Федерацияси бебош сардорни жазолаши мумкин

Гана терма жамоаси ҳужумчиси Асамоа Гьян 2019 йилги Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичида Эфиопия термасига қарши баҳсда жамоасини ўзига хос бўлган боғичда сардор сифатида бошлаб тушди.

Гьяннинг қўлидаги сардорлик боғичида унинг расми хамда исми ва шарифи туширилган эди.

Гана Футбол Федерацияси Гянни жазолаши мумкин. Боиси, ФИФА қоидаларига асосан, ЖЧ саралаш ўйинларида фақатгина битта рангга эга бўлган боғичлардан фойдаланиш мумкин. Ёки фақатгина, ўша давлат байроғи туширилган боғичларга руҳсат берилади.