Гана терма жамоаси - “Бунёдкор” учрашувидан фотожамланма

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Жамоамизнинг спарринг рақиби нафақат Африкада балки жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга бўлган Гана миллий терма жамоаси бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар иккала жамоа аъзолари голли вазиятлар содир этган бўлсалар-да, ҳисобни очиш ҳеч бир футболчига насиб этмади. Бироқ иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтиб, Гана терма жамоаси дарвозамизга иккита тўп киритишни уддалади. 67-дақиқада Гана сардори Асамоа Гьян ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай “Андерлехт” вакили Френк Ачеампонг орадаги фарқни иккитага оширди.

 

Фото: "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!