Гарет Бэйл Кардиффда ресторан очади


Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Уэльс пойтахти Кардиффда спорт барини очиб, ўз пулларини ресторан бизнесига сарфламоқчи, дея хабар беради Mirror нашри.

Мазкур бар “Elevens” номи билан аталади ва инглизчадан “ўн биринчи” деб таржима қилинади. Футболчи айнан шу рақам остида “Реал” ва миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Мен шаҳарда спортни томоша қилиш учун жой йўқ деб ҳис қилардим. Ишончим комилки, “Elevens” аҳолига ёқади ва муваққиятга эришади, – дейди Гарет Бэйл.

Рестораннинг очилиши жорий йил баҳор фаслининг охирига мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!