Гарет Бэйл ўз юртида ўтадиган ЕЧЛ финалида ўйнамаса...

1 июнь, 09:08 290

Гарет Бэйл ўз юртида ўтадиган ЕЧЛ финалида ўйнамаса...

 

3 июнь куни Кардифф шаҳрида “Реал Мадрид” ва “Ювентус” жамоалари Европа Чемпионлар Лигасининг финалида тўқнаш келади.

Бўлажак ўйиндан олдин “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ўз фикрларини билдирар экан, ватанида ўтадиган ЕЧЛ финалидан четда қолса, хафа бўлмайди.

“Агар учрашув қайдномасига киритилмасам, хафа бўлмайман. Тиззамдаги оғриқни деярли сезмаяпман, аммо яхши спорт формасидаман дея олмайман. Шунинг учун, майдонга тушмасам, афсус чекмайман”, – дейди уэльслик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл “Барселона”га қарши (2:3) Испания чемпионати ўйинида жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.