Гари Линекер: Англия футболи Гвардиоладан миннатдор бўлиши керак

Англиялик футбол афсоналаридан бири Гари Линекер “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола инглиз футболига катта таъсир кўрсатганини айтди.

“Гвардиола инглиз футболини ўзгартириб юборганига шубҳа қилаётганларга қўшилмайман. Аслида биз бунинг учун ундан миннатдор бўлишимиз керак. Қандай қилиб у ўз принцпларида собит қолаётганини ва ўзига ҳос иш услубини кузатиб бориш ёқимли. Гвардиола Англия футболи учун янги нафас олиб келди. Кўпчилик унинг услуби премьер-лигага мос тушмаслигини айтган эди. Лекин, кўриб турибмизки у чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритди”, - дейди Линекер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!