Гари Линекер ЖЧ-2018га қуръа ташлагани эвазига қанча даромад кўриши маълум бўлди

Хабарингиз бор Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер 2018 йил Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросимида бошловчилик қилади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда футбол эксперти сифатида фаолият олиб бораётган Линекер қуръа ташлаш маросимини олиб боргани учун 20 минг фунт ишлаб олади.

Айтиш лозимки, Линекер маросимни россиялик машҳур телебошловчи Мария Командная билан бирга олиб боради. Қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни Москва шаҳридаги кремль саройида ўтказилади.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақалари келаси йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия Федерациясининг 11та шаҳридаги 12та стадионда ўтказилади. Мундиалга Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Самара, Ростов-на-Дон, Волгоград, Калининград ва Екатеринбург шаҳарлари мезбонли қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!