Гарри Монк “Мидлсбро” бош мураббийи этиб тайинланди

 

Ўтган мавсумни АПЛда ўтказиб, Чемпионшипга йўл олган “Мидлсбро” Айтор Каранкани ишдан бўшатди ва унинг ўрнига янги мутахассис тайинлади.

Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, Гарри Монк эндиликда “Мидлсбро”ни бошқаради. Томонлар 3 йиллик келишувга эришди.

2014 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган Гарри Монк шу кунгача “Суонси” (2014–2015) ва “Лидс” (2016–2017) клубларида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!