Гаттузо ЕЧЛ йўлланмасидан умидини узмоқда

“Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо “Сассуоло”га (1:1) қарши Италия чемпионати 31-тур баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Дуранг ўйнагамиз биз учун яхшироқ. Чарчоқ сезилди ўйинчиларда, аммо факт барибир факт бўлиб қолаверади. Биз 4-3-3 тактикасида ўйнаб, рақибга ҳужум қилиш учун имкон бериб қўйдик. Бу менинг айбим, шунинг учун биз буни машғулотларда кам қўллаймиз.

– Ўзимизни оқлаш учун муҳим эмас, чунки бу билан узоққа бориб бўлмайди. Ўйлайманки, биз мавсум якунида бериладиган ЕЧЛ йўлланмасини қўлдан бой бердик, деб ўйлайман – дея Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia нашри.

Женнаро Гаттузо жамоаси мавсум тугашига 7 тур қолганида 52 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!