Гаттузо: “Милан”га аввалги мавқеини қайтариш учун тер тўкаман

 

“Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоа билан 2021 йилгача шартномани узайтирди. Италиялик мутахассис келишув имзолангач ўз фиркларини билдирди.

“Клубда ишимни давом эттиришимдан фахрланаман, бу мен учун ўзгача воқеа. “Милан”нинг аввалги мавқеини қайтариш учун тер тўкаман. Албатта, бу осон бўлмайди ва катта босим остида бўламан, аммо бундан қўрқмайман”,  – деди Гаттузо.

Маълумот учун, Женнаро Гаттузо 2017 йилнинг ноябрь ойида “Милан” бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўли остида миланликлар 25 ўйинда 13 ғалаба, 6 дуранг қайд этиб, 4 мағлубиятни қабул қилди.

Айни вақтда “Милан” Италия чемпионатининг 6-поғонасини эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!