Генадий Кочнев: "Шўртан" яхши ҳимояланди

6 август, 00:01 117

Генадий Кочнев:

 

Олий Лига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Шўртан" (1:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ғузорликлар мураббийи Генадий Кочнев ўйин ҳақида фикр билдирди. 

- Биринчи ўринда, Вадим Абрамовни бугунги туғилган куни билан табриклаб қоламан. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, дастлабки 30 дақиқада рақиб бизни ўз зонасида "қамаб" қўйди. Кейинчалик эса қарши ҳужумлар орқали ўйинни тенглаштира олдик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда гол урганимиздан сўнг фарғоналиклар очиқ футбол намойиш этишга киришиди ва ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Бизда ҳам қулай вазиятлар кўп бўлди ва бугун ғалабага яқинроқ эдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Чунки бугун улар охиргача курашди. Дарвозабонга эса пенальтини қайтаргани учун алоҳида раҳмат, - деб "Шўртан" устозининг сўзларидан иқтибос келтиради "Нефтчи" матбуот хизмати. 

- Фикрингизча, бугун "Нефтчи"га нима етишмади

- Бугун "Нефтчи"га нима етишмаганини билмадим. Рақиб ҳақида фикр билдирмайман. Лекин бизнинг ҳимоячилар ўз ишини яхши бажарди.