Генич Сенегал – Ўзбекистон ўйини ҳақида: Одил Аҳмедов - қолган ўйинчилар фонида Месси

Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Константин Генич Сенегал ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда xabar.uz хабар бермоқда.

- Ҳар икки жамоа имкониятлари менга яхши маълум. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқа олмади, ҳал қилувчи ўйинда улар кореяликлар билан дуранг ўйнади.

Мен ўша ўйинни шарҳлаб борганман — Ўзбекистон жамоаси ҳужумда жуда ёмон ўйнайди. Одил Аҳмедов — қолган футболчилар фонида худди Мессидек кўринади. Яна Шомуродов бор. Аммо мен кўрган ўйинларда Ўзбекистоннинг ҳужумдаги ҳаракатлари ўхшамаган, - деди Генич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!