Германия – Мексика: Таркиблар маълум

Бироздан сўнг Россия яшил майдонларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида “F” гуруҳи терма жамоалари ўз иштирокларини бошлайди. Ушбу гуруҳда фаворит дея эътироф этилаётган Германия термаси илк учрашувни Мексика термасига қарши ўтказади.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. Ҳозирда икки терма жамоа мураббийлари штаби ўйинда дастлабки дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчиларга аниқлик киритишди.

Таркиблар билан танишинг:

Германия: Нойер, Боатенг, Платтенхардт, Киммих, Хуммельс, Хедира, Кроос, Ўзил, Дракслер, Вернер, Мюллер.

Мексика: Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела, Гуардадо, Лосано, Эрнандес.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг иккинчи учрашувида Швеция Жанубий Корея билан куч синашади. Бу ўйин 18 июн куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!